Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги \"Шанхай Шэньхуа\" Осиё Чемпионлар Лигасида навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда \"Санфречче Хиросима\"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Баҳс тақдирини 78-дақиқада мезбонлар ҳал қилди: ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Бу мағлубият \"Шанхай Шэньхуа\" учун турнирдаги кетма-кет учинчи омадсиз натижа бўлди.

Олти турдан кейин Слуцкий жамоаси ҳисобида 4 очко бор ва у турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. \"Хиросима\" эса 11 очко билан кучли учликдан жой олган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.