Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини 78-дақиқада киритилган гол ҳал қилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Ҳаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Бу натижа «Шанхай Шэньхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
6 турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонага кўтарилиб олди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













