Костил: Шеваледа кўпроқ истиқбол, Сафонов эса элита эмас

Костил: Шеваледа кўпроқ истиқбол, Сафонов эса элита эмас

«Лилл»нинг собиқ дарвозабони Бенуа Костил «ПСЖ» посбонлари Матвей Сафонов ва Люка Шевале ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, Сафонов чизиқда жуда кучли, бироқ ҳозирча техник жиҳатларда барқарорлик етишмайди. Костил дарвозабоннинг ҳаводаги курашларда муаммолари борлигини ҳам қайд этди, шу билан бирга у юқори тўпларда рақибларга қарши доим фаол чиқишга интилишини таъкидлади.

Эксперт Сафоновни дунёнинг энг зўр дарвозабонлари қаторига киритмаслигини очиқ айтди.

«Мен Шеваледа кўпроқ потенциал кўряпман, Сафонов эса энг яхшилардан анча узоқ», — деди Костил.

Жорий мавсумда Сафонов барча турнирларда 6 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ўтказди ва 2 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Шеваленинг ҳисобида эса 26 ўйин, 28 ўтказиб юборилган гол ва 10 та «қуруқ» учрашув бор.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.