Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua яна мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua яна мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида Леонид Слуцкий бошқараётган «Shanghai Shenhua» сафaрда «Sanfrecce Hiroshima»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: японлар сафида ҳимоячи Hayato Araki ҳал қилувчи зарбани йўллади. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан сўнг «Shanghai Shenhua» 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Sanfrecce Hiroshima» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.