Фенербаҳче Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди

Фенербаҳче Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди

Фенербаҳче ҳужумкор яримҳимоячиси Андерсон Талиска билан янги меҳнат шартномасини расмийлаштирди. Бу ҳақдаги хабар клубнинг расмий манбаларида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Янгиланган келишувга кўра, бразилиялик футболчи Истанбул жамоаси сафида 2028 йил ёзигача тўп суришда давом этади.

Талиска Туркия чемпионатида 2025 йил январидан бери ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча турнирлар доирасида 33 учрашувда майдонга тушиб, 19 гол ва 4 ассист қайд этди.

Туркия Суперлигасида 20 турдан сўнг Фенербаҳче жадвалда иккинчи ўринда бормоқда ва Галатасарайдан 6 очко ортда қолмоқда. 10 февраль, душанба куни Истанбул клуби Генчлербирлиги билан баҳс олиб боради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.