Наумов Моуриньёга Саудия Арабистони чемпионатини тавсия қилди

Наумов Моуриньёга Саудия Арабистони чемпионатини тавсия қилди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньёнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. У «Европа-Футбол.Ru»га берган интервьюсида португалиялик мутахассисга қайси лига кўпроқ мос келишини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, Моуриньёнинг энг кучли даври ортда қолган. Унинг фикрича, мураббий бироз танаффус қилиши керак, чунки у аввалгидек сирли, кутилмаган ва ўзига хос услуб эгаси бўлиб кўринмаяпти.

Эксперт Моуриньёга энг мақбул йўл сифатида Саудия Арабистони чемпионатини тилга олди: у ерда маошлар юқори, шов-шувларни ёқтиришади ва тажрибали, ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти борлигини қайд этди.

Маълумот учун, Моуриньёнинг «Бенфика»си Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал»ига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17 февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.