«Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо келди

«Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо келди

Аргентина гранди «Бока Хуниорс» клубида спорт директори алмашди: бу лавозимга Марсело Делгадо тайинланди. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Жамоага шошилинч тарзда кучайишлар зарурлиги инобатга олинса, Делгадо ва Рикелме олдида трансфер бозорида муҳим вазифалар турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Делгадо футболчилик фаолияти даврида ҳам катта тажриба тўплаган: у 1995–2002 йиллар оралиғида Аргентина терма жамоасида 18 учрашув ўтказган, жумладан 1998 йилги жаҳон чемпионатида ҳам майдонга тушган. Шунингдек, у 2003 йилда Либертадорес кубогида «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.