Моуриньо «Реал»га қарши ўйин олдидан Трубин ҳақида гапирди

Моуриньо «Реал»га қарши ўйин олдидан Трубин ҳақида гапирди

Лиссабоннинг «Бенфика» жамоасини бошқараётган Жозе Моуриньо Чемпионлар лигасида Мадриднинг «Реал»ига қарши илк плей-офф учрашуви арафасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мураббий бу тўқнашув икки ўйиндан иборат эканини таъкидлаб, биринчи баҳсда «Бенфика» ҳужум чизиғида Трубин бўлмаслигини айтди. Моуриньога кўра, айримлар илк ўйинда маълум натижага эришиш муҳимлигини гапирса-да, бу ҳали якуний хулоса учун асос бўлмайди.

«Бенфика» – «Реал» учрашуви 17-феврал, сешанба куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Жавоб ўйини эса бир ҳафтадан кейин «Сантяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.