Росйенор «Бёрнли»га қарши осон бўлмайди деб огоҳлантирди

Росйенор «Бёрнли»га қарши осон бўлмайди деб огоҳлантирди

«Челси» Англия Премьер-лигасида «Бёрнли»га қарши уй учрашувига ҳозирлик кўрмоқда. Лондонликлар бош мураббийи Лиам Росйенор матбуот анжуманида фаворитлик ёрлиғи ҳеч нарсани англатмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис рақибнинг сўнгги натижаларга эътибор қаратди: «Бизга қийин ўйин кутяпти. «Бёрнли» сафардa «Кристал Пэлас»ни енгди. Кеча «Вулверхэмптон»нинг ўйини ва натижасини ҳам кўрдингиз-ку? Шунинг учун осон бўлмайди. Биз ўз ишимизга диққатни жамлашимиз керак», — деди Росйенор.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни «Вулверхэмптон» ва «Арсенал» 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган. Турнир жадвалида «Вулверхэмптон» охирги, «Арсенал» эса биринчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.