Саудия футболида фожиа: 16 ёшли «Ал-Қодисия» ҳимоячиси вафот этди

Саудия футболида фожиа: 16 ёшли «Ал-Қодисия» ҳимоячиси вафот этди

Саудия футболидан аянчли хабар: «Ал-Қодисия» жамоасида тўп сурган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саид оламдан ўтди. Бу ҳақда Саудия Арабистони футбол федерацияси расмий некролог эълон қилиб маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Қодисия» ҳозирда Саудия футболининг кучи бўйича иккинчи лигасида иштирок этмоқда ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа сафида италиялик Матео Ретеги ҳам бор — у аввалроқ «Аталанта» либосини ҳимоя қилган.

Ёш футболчининг вафот сабаби расман очиқланмади. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, ҳодиса йўл-транспорт воқеаси оқибатида содир бўлган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.