ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини БАА ва Қатарда кечиктирди

ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини БАА ва Қатарда кечиктирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Абу-Даби, Дубай ва Доҳада ўтказилиши керак бўлган минтақавий Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувлари бошқа муддатга қолдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий таранглик сабаб бўлди. Хусусан, Эрон томонидан учирилаётган снарядлар айрим қўшни ҳудудларга ҳам етиб бораётгани, у ерда АҚШ ҳарбий базалари жойлашгани хавотирларни кучайтирди.

ОФК баёнотида ташкилот вазиятни яқиндан кузатишда давом этиши, футболчилар, жамоалар, расмийлар ҳамда мухлислар хавфсизлигини таъминлаш масаласида қатъий позицияда қолиши таъкидланди.

Ўйинлар 2 ва 3 март кунлари ўтказилиши керак эди. Ҳозирча учрашувларнинг янги санаси ёки ўтказиладиган жойи бўйича аниқ маълумот берилмади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.