Слуцкийнинг «Шанхай Шеншуа»си Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди

Слуцкийнинг «Шанхай Шеншуа»си Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди

«Шанхай Шеншуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашишдан олдин сўнгги бор ўзини кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Таиланд клуби биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муэанта гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шеншуа» майдонда бир футболчига кам қолиб кетди ва ўйиндаги интрига амалда йўқолди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шеншуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.