Зидан Тожикистон таклифини рад этиб Францияни танлади

Зидан Тожикистон таклифини рад этиб Францияни танлади

Зидан Тожикистон таклифини рад этиб Францияни танлади

“Реал Мадрид”нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданга Тожикистон миллий терма жамоасини бошқариш бўйича таклиф берилгани ҳақида маълумот тарқалди. Бу ҳақда PM Arena портали хабар берди.

Манбаларга кўра, француз мутахассиси ушбу таклифни мулойим ва дипломатик тарзда рад этган. У Тожикистон футбол федерациясига Франция миллий терма жамоаси билан олдиндан келишувга эга эканини билдирган. Шу орқали Зидан ўз қарорини Франция фойдасига қилган.

Аввалроқ Зинедин Зидан Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлган эди. Томонлар бу қарорни аввалроқ эълон қилиш имкониятига эга бўлган, бироқ амалдаги бош мураббий Дидье Дешамга нисбатан ҳурмат сақлаш мақсадида бу жараён кейинга қолдирилган.

Шундай қилиб, Зиданнинг кейинги мураббийлик фаолияти Франция терма жамоаси билан боғланиши кутилмоқда, Тожикистон терма жамоаси таклифи эса рад этилган ҳолда қолди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.