Месси, Неймар ва Суарес «Барса» учун биргаликдаги юзинчи ўйинни ўтказишади

Месси, Неймар ва Суарес «Барса» учун биргаликдаги юзинчи ўйинни ўтказишади
Месси, Неймар ва Суарес «Барса» учун биргаликдаги юзинчи ўйинни ўтказишади
«Барселона»нинг Испания примераси 31-тури дорасидаги «Малага» билан меҳмондаги ўйини Каталония клуби ҳужумчилари Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес учун биргаликдаги 100-ўйинга айланади, деб ёзади \"Кун.уз\" нашри.

Бу трио илк бор бирга майдонга тушган баҳс 2014 йилнинг 25 октярбь куни бўлиб ўтган – ўшанда Месси, Неймар ва Суарес Мадриднинг «Реал» жамоаси билан сафарда кечган ўйинда бирга тўп суришганди. Беллашувда «галактикос» 3:1 ҳисобида ғолиб бўлган.

«Барса»нинг уч ҳужумчиси умумий ҳисобда клуб учун 712 та тўп киритишган (Месси — 496, Неймар — 100, Суарес — 116).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Jasur
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.