Сардор Рашидов «Ал-Жазира» сафидаги илк голини голланд клуби дарвозасига урди

Сардор Рашидов «Ал-Жазира» сафидаги илк голини голланд клуби дарвозасига урди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов «Ал-Жазира» сафидаги илк голини урди. Бу ҳақда «Championat.asia» сайтига асосланиб «Дарё» нашри ёзмоқда.

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Амирлик клуби синов-назорат ўйинида Голландиянинг «Фортуна Ситтард» клубига қарши ҳаракат қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган. «Ал-Жазира» сафидаги голлардан бирига ўзбекистонлик футболчи муаллифлик қилган.

Сардор Рашидов учрашувда 45 дақиқа ҳаракат қилди, деб ёзилган хабарда.

Аввалроқ Рашидов Амирлик чемпионатининг амалдаги ғолиби билан 2 йиллик шартнома тузганди. Клубнинг Осиё Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳаракат қилиши Рашидов эътиборини тортганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.