Хитой терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани (+фото)

Хитой терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани (+фото)
Бугун, 30 август куни Хитой - Ўзбекистон ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашувидан олдин хитойликлар бош мураббийи Марчелло Липпи иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

\"Барча футболчиларимиз ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Йигитларнинг кайфияти яхши. Ҳал қилувчи ўйинларни ўтказяпмиз, бироқ эртанги учрашувни яхши ўтказиш учун қўлимиздан келган бор ишни қиламиз.
Хитой терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани (+фото)
Жамоамнинг техник-тактик даражасидан кўнглим тўқ. Айни дамда Ўзбекистон терма жамоасида 12 очко бор ва улар мундиалга чиқиш учун яқин туришибди. Уларнинг сўнгги учрашуви рақибларимиз қанчалик кучли эканлигини англатиб турибди. Ўзбекистоннинг футболчилари ҳам жамоага яраша кучли. Эртага яхши ўйин кўрсатиб, уларнинг ҳимоячини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз.
ЖЧ-2018 учун курашни давом эттиришни истасак фақат ғалаба қозонишимиз керак\" - дейди Липпи.
Матбуот-анжуманида Хитой терма жамоаси сардори Жанг Жи ҳам иштирок этди.
Хитой терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани (+фото)
\"Ҳамма бу учрашувни сабрсизлик билан кутмоқда. Эртанги учрашуви биз учун жуда муҳим. Шу сабабли бу ўйинда бор кучимизни ишга соламиз\" - дейди Хитой терма жамоаси сардори.

Манба: championat.asia
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.