«Барселона», «Реал» ва «Ювентус» янги иқтидор эгаси учун курашга киришишди

«Барселона», «Реал» ва «Ювентус» янги иқтидор эгаси учун курашга киришишди
«Валенсия»нинг ёш иқтидор эгаси Ферран Торресга Европанинг бир нечта гранд жамоалари қизиқиб қолди.

Calciomercato тарқатган маълумотга кўра, 17 ёшли футболчини «Ювентус», «Реал» ва «Барселона» скаутлари кузатиб боришмоқда.

Ферраннинг клуб билан шартномасида бадал пули сифатида 25 миллион евро кўрсатилган. Ярим ҳимоячи ушбу мавсумда «Валенсия» таркибида Ла Лига ва Испания кубогида дебют қилишга муваффақ бўлди.

Манба: std.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.