Ўзбекистон Осиё чемпионатида медаллар бўйича кучли учликка кирди

Бугун футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати 3-ўрин учун баҳси якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ футзалчилари билан тўқнаш келди.
Голларга бой ўтган беллашувда томонлар ўйиннинг асосий вақтида дарвозаларни 4 мартадан ишғол қилишди. Натижада жамоалар пенальтилар сериясини амалга оширишди. Пенальтилар сериясида 1:2 ҳисобида ҳамюртларимиз зафар қучишди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўз тарихида тўртинчи марта бронза медалларини қўлга киритмоқда.
Маълумот ўрнида, Эрон 15, Япония 11та медалларга эга. Ўзбекистон эса бугунги 3-поғонани банд этгани учун 8 медал билан кучли учликка кирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Голларга бой ўтган беллашувда томонлар ўйиннинг асосий вақтида дарвозаларни 4 мартадан ишғол қилишди. Натижада жамоалар пенальтилар сериясини амалга оширишди. Пенальтилар сериясида 1:2 ҳисобида ҳамюртларимиз зафар қучишди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўз тарихида тўртинчи марта бронза медалларини қўлга киритмоқда.
Маълумот ўрнида, Эрон 15, Япония 11та медалларга эга. Ўзбекистон эса бугунги 3-поғонани банд этгани учун 8 медал билан кучли учликка кирди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













