Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни якунлади

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни якунлади
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3 августдан бошлаб Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.

Кеча олимпиячиларимиз \"Металлург\" клубига қарши назорат учрашуви ҳам ўтказишди. Футболчиларни муҳим мусобақа олдидан жароҳат олишдан асраш мақсадида назорат учрашувида эҳтиёткорликка аҳамият қаратиш бўйича кўрсатма берилди. Ўйин \"Металлург\"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Учрашувда Равшан Ҳайдаров йиғинга жалб қилинган барча футболчилар хизматидан фойдаланди.

Бугун соат 21:00 да терма жамоамиз аъзолари Индонезияга йўл олишади. Ундан аввал эса соат 11:00 да \"Миран\" меҳмонхонасида бош мураббий Равшан Ҳайдаров билан матбуот анжумани ташкил қилинади.

Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақасига 14 август куни старт берилади. Терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги тақвими:

14 август

1-тур:
Ўзбекистон – Бангладеш
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 14:00

16 август
2-тур:
Қатар – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00

19 август
3-тур:
Таиланд – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00

Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.