Ибрагимович Хабиб Конор баҳсида ким ғалаба қозонишига ўз фикрини билдирди

Ибрагимович Хабиб Конор баҳсида ким ғалаба қозонишига ўз фикрини билдирди
\"Лос-Анджелес Гэлакси\" клуби хужумчиси Златан Ибрагимович Хабиб Нурмагомедов Конор МакГрегор қарама-қаршилиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Ўйлашимча, Хабиб ғалаба қозонади. У октагонда рақибини қийнаб мақсадга эришишни яхши кўришининг гувоҳи бўлдим. Нурмагомедов сабрли инсон, шу қатори у хавфли жангчи.

Россиялик яна бир жангчи Фёдор Емельяненкони ҳам биламан. Емельяненко ҳам босиқ спорт устаси, аммо рингга кўтарилганда у ўз ишини ажойиб тарзда бажарарди, - дея Златаннинг сўзларидан иқтибос келтиради Mirror нашри.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов - МакГрегор баҳси 7 октябрь куни Тошкент вақти билан 07:00да бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.