БАА футбол ассоциацияси Қатар термаси устидан ОФКга арзнома ёзди

БАА футбол ассоциацияси Қатар термаси устидан ОФКга арзнома ёзди
Бирлашган Араб Амирликлари футбол ассоциацияси Осиё Кубоги ярим финалида Қатардан учралган мағлубиятдан (0:4) ОФКга арзнома билан чиқди, дея хабар қилмоқда New York Times нашри.
Қатарликлар иккита футболчини ноқонуний йўл билан термага жалб қилганликда айбланмоқдалар. Улар суданлик Ал-Моиз Али ва ироқлик Басим Ал-Ровий.

Қоидаларга кўра терма жамоада тўп сурадиган футболчи 18 ёшга тўлгандан сўнг ўша мамлакатда камида беш йил яшаши керак. Ҳозирда Ал-Ровий 21 ёшда, Али эса 22да. Бироқ бунда мустасно ҳолатлар ҳам бор, унга кўра, футболчининг ота-онаси ёки бобо-бувиси ўша мамлакатда туғилган бўлишлари керак.

ОФК ушбу ҳолатни ўрганиб чиқаётганини маълум қилган.

Манба: www.uff.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.