Исроил Мадримов 9 июнь тонгида проф боксдаги учинчи жангини ўтказади

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (2 та ғалаба, 2 та нокаут) 9 июнь тонгида ўзининг учинчи жангини ўтказади.
Мазкур жангда Мадримовга мексикалик Норберто Гонсалес (23 та ғалаба, 13 та нокаут, 12 та мағлубият) рақиблик қилади.
Тўқнашув Нью-Йоркдаги машҳур Мадисон Square Гарден аренасида бўлиб ўтади. Улар иштирокидаги жанг оқшоми тонгги соат 05:30 да бошланади. Жанг Sport-TV орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Боксчилар жангдан олдин вазн ўлчаш маросимида иштирок этди.
Маълумот учун, 37 ёшли Норберто Гонсалес шу пайтгача ўтказган 35 та жангининг 4 тасида турли минтақавий йўналишлар чемпионлик камари учун рингга кўтарилган, бироқ уларда имкониятни бой бериб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов профессионал боксда сўнгги марта 9 март куни венесуэлалик Франк Рохасга қарши рингга чиқиб, рақибини нокаутга учратганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Мазкур жангда Мадримовга мексикалик Норберто Гонсалес (23 та ғалаба, 13 та нокаут, 12 та мағлубият) рақиблик қилади.
Тўқнашув Нью-Йоркдаги машҳур Мадисон Square Гарден аренасида бўлиб ўтади. Улар иштирокидаги жанг оқшоми тонгги соат 05:30 да бошланади. Жанг Sport-TV орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Боксчилар жангдан олдин вазн ўлчаш маросимида иштирок этди.
Маълумот учун, 37 ёшли Норберто Гонсалес шу пайтгача ўтказган 35 та жангининг 4 тасида турли минтақавий йўналишлар чемпионлик камари учун рингга кўтарилган, бироқ уларда имкониятни бой бериб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов профессионал боксда сўнгги марта 9 март куни венесуэлалик Франк Рохасга қарши рингга чиқиб, рақибини нокаутга учратганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













