Ана холос! Икки нафар ўзбек боксчиси ҳинд жамоаси шарафини ҳимоя қилади

Ана холос! Икки нафар ўзбек боксчиси ҳинд жамоаси шарафини ҳимоя қилади
Маълум бўлишича, 2 декабрдан 21 декабрга қадар Ҳиндистонда ҳаваскор бокс бўйича шаҳарлараро турнир бўлиб ўтади. Бу турнирда турли шаҳарлар ўз жамоасига эга бўлади ва ҳар турда 2 жамоанинг бир вазндаги боксчилари ўзаро куч синашади.

Бизга қизиқ томони эса ушбу мусобақада 2 нафар ўзбекистонлик боксчи ҳам ижара асосида қатнашиши кутилмоқда. 57 кгда Aбдумалик Ҳалаков Панжоб шаҳрининг “NCR Panjob Royals” ва 69 кг Жаҳонгир Раҳмонов “ODISHA WARRIORS “ жамоалари сафида ҳаракат қилишади.

Ҳозирги кунда Ҳинд бокси жадал ривожланаётганини ҳисобга олсак бир томондан бу мусобақа ёшларимизга катта тажриба орттириш учун ҳизмат қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.