U-23 Осиё чемпионати. Туренинг 101-дақиқадаги голи Австралияни ярим финалга олиб чиқди

U-23 Осиё чемпионати. Туренинг 101-дақиқадаги голи Австралияни ярим финалга олиб чиқди
Таиландда давом этаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилигининг иккинчи чорак финал ўйини Австралия – Сурия олимпиячилари ўртасида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг асосий бўлимларида ҳисоб очилмади. Экстра таймларнинг биринчисида эса австралияликларнинг 19 ёшли ҳужумчиси Аль Хассан Туре рақиб дарвозасини ишғол этди ва мазкур гол “кенгурулар юрти” вакилларига ярим финал чиптасини тақдим этди.

Аввалроқ, Саудия Арабистони 1/2 финалнинг илк иштирокчисига айланганди.

Австралия U-23 - Сурия U-23 1:0 (0:0, 0:0, 1:0, 0:0)
Гол:
Туре 101
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.