“Навбаҳор” россиялик футболчи билан шартнома имзолади

“Навбаҳор” россиялик футболчи билан шартнома имзолади
Россиялик ҳужумчи Руслан Болов бугун Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан шартнома имзолади.
Руслан Болов 1994 йил 7 майда Россиянинг Нальчик шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.

Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Спартак - Нальчик” (Нальчик), “Краснодар-2” (Краснодар), “Волгарь” (Астрахан), “Факел” (Воронеж), “Авангард - Курск” (Курск) ва “Химки” (Москва вилояти) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумни эса Беларуснинг “Гомель” (Гомель) клубида ўтказган.

Руслан Болов 5 февраль куни пойтахтимиз Тошкентда тиббий кўрикдан ўтди ҳамда шу кунларда ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда ўтказаётган жамоа ихтиёрига етиб боради.

- \"Биз янги мавсумда Руслан Боловга омад ёр бўлиши ва чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан \"Навбаҳор\"нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишини тилаб қоламиз\", - деб ёзади “Навбаҳор” матбуот хизмати.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.