Тентакнамо йигит яна жанг қилади ёхуд "UFC 251" дан қандай тўқнашувлар ўрин олган?

Маълумки, 12 июль куни БААдаги \"Жангчилар ороли\"да 3 та титул жангидан иборат \"UFC 251\" турнири бўлиб ўтади.Марказий жанг эса, яримўрта вазн тоифасидаги чемпион Камару Усман (16-1) UFC томонидан махсус \"жанжалкаш ва безорилар\" учун таъсис этилган, BMF камари эгаси Хорхе Масвидаль (35-13) га қарши октагонга кўтарилади. Аслида, Масвидални ўрнида Гилберт Бёрнс бўлиши керак эди.
Лекин ушбу жангчида коронавирус аниқланганлиги боис, Уайт унинг ўрнини UFCнинг энг тентакнамо йигити билан тўлдирди. Шунингдек, ушбу қарама-қаршиликдан кам бўлмаган яна иккита жанг ҳам бор. Жумладан, ярим енгил вазн чемпиони Александр Волкановски (21-1) - Макс Холлоуэй (21-5) ўртасидаги реванш ва ўта енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун Пётр Ян (14-1) ҳамда Жозе Алдо (28-6) ўзаро куч синашади.
Хуллас, ажойиб тўқнашувларни гувоҳи бўламиз. Мазкур жанг кечасидан яна \"сомонча\" двизиони вакилалари Роуз Намаюнас (9-4)- Жессика Андраде (20-7) ва супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Аманда Рибас (9-1)-Пейдж Ванзат (8-4) ўртасидаги жанг ҳам ўрин олган.
Манба: Sports.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Лекин ушбу жангчида коронавирус аниқланганлиги боис, Уайт унинг ўрнини UFCнинг энг тентакнамо йигити билан тўлдирди. Шунингдек, ушбу қарама-қаршиликдан кам бўлмаган яна иккита жанг ҳам бор. Жумладан, ярим енгил вазн чемпиони Александр Волкановски (21-1) - Макс Холлоуэй (21-5) ўртасидаги реванш ва ўта енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун Пётр Ян (14-1) ҳамда Жозе Алдо (28-6) ўзаро куч синашади.
Хуллас, ажойиб тўқнашувларни гувоҳи бўламиз. Мазкур жанг кечасидан яна \"сомонча\" двизиони вакилалари Роуз Намаюнас (9-4)- Жессика Андраде (20-7) ва супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Аманда Рибас (9-1)-Пейдж Ванзат (8-4) ўртасидаги жанг ҳам ўрин олган.
Манба: Sports.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













