Хайрулла Ҳамидов: 2004 йилда туғилган болакай дарвозабонимизнинг муаммосини кўра билди

Таниқли журналист ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ўз \"You Tube\" саҳифасида Ўзбекистон - Гана учрашуви ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди:
\"Гана Б жамоаси бўлишига қарамай, жуда муҳим масалада муаммомизни очиб бера олди. Абрамовнинг пешонасига мана шундай тақдир битилган, шекилли. Узоқдан ўтказиб юборилган голлар унинг фаолиятида кўп учрайди. Ҳаттоки, у бош мураббий бўлган пайтларда терма жамоамизнинг ишончли посбони Нестеров билан ҳам мана шундай голлар қўйиб юборганмиз. Игнатийда фақат шу масалада муаммо бор эди, бошқа жабҳаларда у жуда зўр дарвозабон.
2004 йилда туғилган Фатау дарвозабонимизнинг муаммосини илғай билди. У биринчи таймда узоқдан берилган зарбаларга дарвозабонимиз реакциясини кузатиб ўтирди ва майдонга тушгач, унинг ожиз томонидан фойдалана олди. Ганалик ёш футболчи зарба янада кучлироқ берилса, дарвозабон уни қайтара олмаслигини билди\", - деди Хайрулла Ҳамидов.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Гана Б жамоаси бўлишига қарамай, жуда муҳим масалада муаммомизни очиб бера олди. Абрамовнинг пешонасига мана шундай тақдир битилган, шекилли. Узоқдан ўтказиб юборилган голлар унинг фаолиятида кўп учрайди. Ҳаттоки, у бош мураббий бўлган пайтларда терма жамоамизнинг ишончли посбони Нестеров билан ҳам мана шундай голлар қўйиб юборганмиз. Игнатийда фақат шу масалада муаммо бор эди, бошқа жабҳаларда у жуда зўр дарвозабон.
2004 йилда туғилган Фатау дарвозабонимизнинг муаммосини илғай билди. У биринчи таймда узоқдан берилган зарбаларга дарвозабонимиз реакциясини кузатиб ўтирди ва майдонга тушгач, унинг ожиз томонидан фойдалана олди. Ганалик ёш футболчи зарба янада кучлироқ берилса, дарвозабон уни қайтара олмаслигини билди\", - деди Хайрулла Ҳамидов.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













