Халқаро олимпия қўмитаси 6 та спорт турини Олимпия ўйинлари рўйхатига киритди

Коллаж: «Дарё»
Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Токиодаги сессиясида олтита халқаро спорт федерацияси қўмита аъзолигига қабул қилинди.
Самбо халқаро федерацияси (FIAS), Халқаро черлидинг иттифоқи (ICU), Халқаро муай-тай ассоциатлари федерацияси (IFMA), Халқаро айсштокспорт федерацияси (IFI), Бутунжаҳон кикбоксинг ташкилотлари ассоциацияси (WAKO), Бутунжаҳон лакросс федерацияси (WL) ХОҚнинг рўйхатидан ўтди.
Шу тариқа самбо, черлидинг, муай-тай, айсшток (қишки спорт тури), кикбоксинг ва лакросс кейинги Олимпия ўйинлари спорт турлари рўйхатидан ўрин олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Токио—2020 Олимпиадаси очилиш маросими бўлиб ўтади. Мусобақа 8 августга қадар давом этади. Ўзбекистон делегацияси 17 та спорт тури бўйича 71 та йўлланмага эга бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Токиодаги сессиясида олтита халқаро спорт федерацияси қўмита аъзолигига қабул қилинди.
Самбо халқаро федерацияси (FIAS), Халқаро черлидинг иттифоқи (ICU), Халқаро муай-тай ассоциатлари федерацияси (IFMA), Халқаро айсштокспорт федерацияси (IFI), Бутунжаҳон кикбоксинг ташкилотлари ассоциацияси (WAKO), Бутунжаҳон лакросс федерацияси (WL) ХОҚнинг рўйхатидан ўтди.
Шу тариқа самбо, черлидинг, муай-тай, айсшток (қишки спорт тури), кикбоксинг ва лакросс кейинги Олимпия ўйинлари спорт турлари рўйхатидан ўрин олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Токио—2020 Олимпиадаси очилиш маросими бўлиб ўтади. Мусобақа 8 августга қадар давом этади. Ўзбекистон делегацияси 17 та спорт тури бўйича 71 та йўлланмага эга бўлган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













