Улуғбек Бақоев: "Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган \"Сўғдиёна\" - \"Металлург\" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.
\"Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман. Ўйин томонлама эса баъзида \"портлаймиз\", баъзида тўхтаймиз... Футболда гол уриш ва тўп ўтказиб юбормаслик муҳим\", – дейди Улуғбек Бақоев.
- Ўтган турда жароҳат олган Насриддинов ва Қулматовнинг ҳолати қандай?
- Менимча, Даниэль Насриддинов ва Сардор Қулматов 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади. Бугун ҳам иккита жароҳат бўлди. Умид қиламанки, улар тезда сафга қайтишади.
- Кейинги турдаги рақиб \"Андижон\" сўнгги пайтда жуда яхши ўйнамоқда...
- Ҳар бир жамоанинг ўз мақсади бор: \"Андижон\" лигада қолиш учун, биз эса медаллар учун курашяпмиз. Қизиқарли ўйин бўлади. Тайёргарлик кўрамиз ва уёғини вақт кўрсатади.
- Чемпионат тугашига 6та тур қолди. Жамоангиз ОЧЛга йўлланма олишига қанчалик ишоняпсиз?
- Албатта, мураббийлар штаби футболчиларга ишонади. Бу футбол, унда кутилмаган натижалар бўлиб туради. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади ва мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз. Энг асосийси, клуб раҳбарияти бизни қўллаб-қувватлаб турса бўлгани.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман. Ўйин томонлама эса баъзида \"портлаймиз\", баъзида тўхтаймиз... Футболда гол уриш ва тўп ўтказиб юбормаслик муҳим\", – дейди Улуғбек Бақоев.
- Ўтган турда жароҳат олган Насриддинов ва Қулматовнинг ҳолати қандай?
- Менимча, Даниэль Насриддинов ва Сардор Қулматов 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади. Бугун ҳам иккита жароҳат бўлди. Умид қиламанки, улар тезда сафга қайтишади.
- Кейинги турдаги рақиб \"Андижон\" сўнгги пайтда жуда яхши ўйнамоқда...
- Ҳар бир жамоанинг ўз мақсади бор: \"Андижон\" лигада қолиш учун, биз эса медаллар учун курашяпмиз. Қизиқарли ўйин бўлади. Тайёргарлик кўрамиз ва уёғини вақт кўрсатади.
- Чемпионат тугашига 6та тур қолди. Жамоангиз ОЧЛга йўлланма олишига қанчалик ишоняпсиз?
- Албатта, мураббийлар штаби футболчиларга ишонади. Бу футбол, унда кутилмаган натижалар бўлиб туради. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади ва мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз. Энг асосийси, клуб раҳбарияти бизни қўллаб-қувватлаб турса бўлгани.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













