Жалолиддин Машариповнинг супер голи жамоасига ғалаба келтирди (видео)

Жалолиддин Машариповнинг супер голи жамоасига ғалаба келтирди (видео)
Саудия Арабистони чемпионатининг 25-туридан ўрин олган \"Ал-Насср\" ва \"Ал Фейха\" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов учрашувни асосий таркибда бошлади. Жалолиддин 74-дақиқада жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ўз номига гол ёздириб қўйди. Беллашувга қўшиб берилган дақиқаларда ҳамюртимиз захирга олинди.

Маълумот учун, \"Ал-Насср\" ушбу ғалабадан кеийн очколар сонини 48 тага етказиб, вақтинча иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.