"Рома" "Буде-Глимт" ҳужумчисини сотиб олмоқчи, у римликларга учта гол урган

\"Рома\" норвегиялик ҳужумчи Ола Сольбаккенга қизиқиш билдирмоқда. \"Буде-Глимт\" жамоасида тўп сураётган 23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Конференция лигасида \"Рома\"га қарши ўйинда учта гол урди.
Жамоалар гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келишди. \"Буде-Глимт\" ўз уйида \"Рома\"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди, Сольбаккен ушбу ўйинда дубль қайд этди. Италиядаги жавоб учрашувида (2:2) ҳам яна бир гол киритди.
Йил охирида эркин агентга айланадиган ёш футболчининг ўйини \"Рома\" раҳбарларида катта таассурот қолдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, \"Буде-Глимт\" ва \"Рома\" Конференция лигасида 1/4 финал босқичида яна тўқнаш келишади. Дастлабки ўйин 7 апрель, жавоб ўйини эса 14 апрель куни бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Жамоалар гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келишди. \"Буде-Глимт\" ўз уйида \"Рома\"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди, Сольбаккен ушбу ўйинда дубль қайд этди. Италиядаги жавоб учрашувида (2:2) ҳам яна бир гол киритди.
Йил охирида эркин агентга айланадиган ёш футболчининг ўйини \"Рома\" раҳбарларида катта таассурот қолдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, \"Буде-Глимт\" ва \"Рома\" Конференция лигасида 1/4 финал босқичида яна тўқнаш келишади. Дастлабки ўйин 7 апрель, жавоб ўйини эса 14 апрель куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













