Марк Цукерберг янги дори воситалари ишлаб чиқиш учун 3 млрд доллар ажратади


Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан соғлиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқотларга 3 млрд доллардан кўпроқ маблағ йўналтирмоқчи, деб ёзмоқда \"Кун\" нашри.
Маълум қилинишича, бу маблағ 10 йил давомида хайрия сифатида ажратилади.
Биринчи сармоялар Biohub тиббий илмий-тадқиқот марказини молиялаштириш учун йўналтирилади ва 600 млн долларни ташкил қилади. Biohub маркази Стэнфорд университети, Сан-Францискодаги Калифорния университети ва Беркли университети ҳамкорлиги доирасида яратилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













