Ўзбекистонликлар iPhone 17 учун 3 ойгача ишлаши керак

Ўзбекистонликлар iPhone 17 учун 3 ойгача ишлаши керак

Apple компанияси томонидан тақдим этилган iPhone 17 серияси дунё бўйлаб савдога чиқарилди. Ўзбекистонда ҳам бу смартфонлар “Малика бозори”да сотувга чиқди. Ҳозирги кунда:

• iPhone 17 Air – 1 520 доллар,
• iPhone 17 Pro – 1 650 доллар,
• iPhone 17 Pro Max – 2 100 доллардан бошланмоқда.

Ўзбекистондаги ўртача расмий ойлик маош 6 миллион сўмни ташкил қилмоқда. АҚШ долларининг бозор курси тахминан 12 200 сўм атрофида. Бу ҳисобга кўра:

• iPhone 17 Air олиш учун — 93 кун,
• iPhone 17 Pro учун — 101 кун,
• iPhone 17 Pro Max учун эса — 128 кун тинимсиз ишлаш керак бўлади.

Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, янги Apple смартфонлари ҳали ҳам кўпчилик учун молиявий жиҳатдан оғирлик қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.