Америкалик алоқа оператори биринчи iPhone'ни асосий функциялардан маҳрум қилади

Америкалик алоқа оператори биринчи iPhone'ни асосий функциялардан маҳрум қилади
Америкалик алоқа оператори биринчи iPhone'ни асосий функциялардан маҳрум қилади

Американинг AT&T оператори фойдаланувчиларни 2G-тармоқлар ўчирилишидан огоҳлантирди. Бу iPhone\'нинг биринчи авлоди каби қурилмаларнинг асосий функционалини қўллаб-қувватлаш поёнига етганини билдиради, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Шундай қилиб, бундан буён эскирган мобил девайслар орқали қўнғироқларни амалга ошириш ва SMS-хабар йўллаш имкони бўлмайди.

Телеком-гигант асосий эътиборини LTE-тармоқлар ва 5G номини олиши кутилаётган ҳамда 2020 йилда бозорда пайдо бўладиган келажак стандартини ривожлантиришга қаратмоқчи. AT&T\'нинг ташаббусини АҚШ ва Европадаги бир неча операторлар қўллаб-қувватлашга тайёр.

2G-тармоқ 1991 йилда пайдо бўлган ва у GSM рақамли мобил стандарти ҳисобланади. Симсиз алоқанинг иккинчи авлоди шифрланган қўнғироқлардан ташқари SMS-хабар йўллаш имконига эга бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.