Spotify мусиқий сервисининг пул тўловчи обуначилари сони 50 миллионга етди


Spotify мусиқий сервиси пулли обуначилари сони 50 миллион кишига етганини маълум қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.
Ўтган йилнинг сентябридагина сервисдан 40 миллион киши фойдаланарди, компания фикрича, фойдаланувчилар сонининг ўсишини «етарлича изчил» деб аташ мумкин.
Techcrunch маълумотларига кўра, Spotify’нинг рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони бўйича умумий аудиторияси 100 миллион кишини ташкил этади, ушбу кўрсаткичга компания 2016 йилнинг июнидаёқ эришган эди.
Айни пайтда Spotify’дан 60 дан ортиқ мамлакатларда фойдаланиш имконияти мавжуд, унинг мусиқий каталоги эса 30 миллиондан зиёд қўшиқларни ўз ичига олади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













