Павел Дуров айбловларига WhatsApp расмий изоҳ берди

Telegram асосчиси Павел Дуров WhatsApp мессенжерини кескин танқид қилиб, у фойдаланувчиларни чалғитиши ва маълумотлар хавфсизлиги бўйича саволлар мавжудлигини билдирган эди. Унинг фикрича, миллиардлаб фойдаланувчилар “энг йирик истеъмолчи алдовларидан бири”га дуч келиши мумкин. Шунингдек, Дуров Telegram фойдаланувчи хабарларини ҳеч қачон ўқимаслигини алоҳида таъкидлаган.
Мазкур баёнотларга жавобан WhatsApp вакиллари Х (Twitter) платформаси орқали расмий изоҳ берди. Унга кўра, мессенжерда сукут бўйича тўлиқ шифрлаш тизими — end-to-end encryption жорий этилган бўлиб, шахсий ва гуруҳ чатлари, қўнғироқлар ҳамда захира нусхалар ҳам ҳимояланган ҳисобланади.
Шу билан бирга, технология соҳасида Х компанияси iOS тизими учун янги ХЧат иловасини ишга тушириш устида ишлаётгани ҳам муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.













