Chrome браузерида жойлашувни аниқ емас, тахминий кўрсатиш имконияти пайдо бўлди

Chrome браузерида жойлашувни аниқ емас, тахминий кўрсатиш имконияти пайдо бўлди

Google компанияси Android учун Chrome браузерида фойдаланувчиларга ўз жойлашувини аниқ емас, балки тахминий тарзда веб-сайтлар билан улашиш имконини берувчи янги функсияни тақдим етди. Ендиликда фойдаланувчилар ўз махфийлигини ҳимоя қилиш мақсадида сайтларга аниқ координаталарини юборишдан воз кечишлари мумкин. Бу ҳақда Течкрунч.ком хабар беради.

Компания вакилларининг таъкидлашича, етказиб бериш хизматлари ёки банкомат қидириш каби аниқ жойлашувни талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд. Бироқ об-ҳаво маълумотлари ёки маҳаллий янгиликларни кўриш каби вазиятларда тахминий жойлашув етарли бўлади. Бу ўзгариш фойдаланувчиларга ўз шахсий маълумотлари устидан кўпроқ назорат ўрнатиш имконини беради.

Google ушбу функсияни келгуси ойларда компютерлар учун ҳам жорий етишни режалаштирмоқда. Ҳозирча iOS тизимидаги Chrome браузери учун бундай янгиланиш қачон чиқиши ҳақида аниқ маълумот берилмади.

Шунингдек, Google веб-ишлаб чиқувчилар учун янги АПИ воситаларини тақдим етади. Улар орқали дастурчилар сайт функсионаллиги учун айнан қайси турдаги жойлашув маълумоти зарурлигини белгилашлари мумкин. Компания ишлаб чиқувчиларни фақатгина зарур бўлган ҳоллардагина аниқ жойлашувни сўрашга чақирмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.