Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форумида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шоукат Мирзиёев БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури (УН-Ҳабитат) шафелигида Боку шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси очилиш маросимида қатнашди. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.
Конгресс-марказда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах кутиб олдилар. Шундан сўнг иштирокчиларнинг биргаликда суратга тушиш маросими бўлиб ўтди.
Жорий форум “Барча учун уй-жой: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда ҳамжамиятлар” мавзусига бағишланган бўлиб, унда дунё давлатлари ва ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ҳамда ривожланиш институтлари раҳбарлари жам бўлишди.
Тадбир кун тартибидан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини замонавий ва арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш каби долзарб масалалар ўрин олган.
Ўзбекистон Президенти форум доирасида ташкил этилган Етакчилар саммитида нутқ сўзлаб, шаҳарларни ривожлантириш борасидаги миллий тажриба ва ташаббусларни илгари суриши режалаштирилган.













