Баикал Electronикс компанияси Нвидиа КУДА билан ишлайдиган янги чип ишлаб чиқаради

Баикал Electronикс компанияси Нвидиа КУДА билан ишлайдиган янги чип ишлаб чиқаради

Россиянинг "Баикал Electronикс" компанияси 2029–2030-йилларга мўлжалланган янги сунъий интеллект чиплари туркумини тақдим этишни режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳанинг асосий ўзига хослиги шундаки, чиплар Россияда илк бор Нвидиа КУДА экотизими билан тўлиқ мослашувчан бўлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания икки хил моделни ишлаб чиқишни кўзда тутган. Биринчиси, Баикал-AI-Э1000 модели саноат автоматизацияси, транспорт ва мониторинг тизимлари учун мўлжалланган. Унинг қувват сарфи 30 В дан ошмайди, частотаси эса 2 ГГс гача етади ва ўз имкониятларига кўра Нвидиа Жетсон қурилмаларига яқин туради.

Иккинчи модел — Баикал-AI-Д1000 серверлар ва маълумотлар марказлари учун мўлжалланган кучли тезлаткич ҳисобланади. У 1000 TFLOPS (ФП8) ва 500 TFLOPS (FP16) унумдорликни таъминлайди ҳамда 64 GB гача хотира ҳажмига эга бўлади. Қурилманинг тахминий нархи 10 000 АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади сунъий интеллект инфратузилмасида мустақилликка эришиш ва хорижий етказиб берувчиларга, хусусан, бозорда етакчи бўлган Нвидиа компаниясига қарамликни камайтиришдир. КУДА технологиясини қўллаб-қувватлаш эса дастурчилар учун мавжуд дастурий таъминотлардан фойдаланиш имконини берувчи стратегик қадам сифатида баҳоланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.