MegaFon ва Бюро 1440 мобил сунъий йўлдош комплексини тақдим этди

MegaFon оператори ва Бюро 1440 компанияси исталган ҳудудда 5G ва 4G тармоқларини қамраб олиш имконини берувчи янги мобил сунъий йўлдош комплексини намойиш этди. Портатив база станцияси ва абонент терминалидан иборат ушбу қурилма паст орбитадаги сунъий йўлдошлар орқали сигнални оператор инфратузилмасига узатади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ечим олис ҳудудлар, экспедициялар ва фавқулодда вазиятлар юзага келган зоналарда юқори тезликдаги алоқани ташкил этиш учун мўлжалланган. Комплекс интернетга кириш, корпоратив тармоқ, Wi-Fi, мобил маълумотлар узатиш ва видеокузатув каби хизматларни тақдим этади.
Қурилма тўлиқ автоном режимда тўрт соатгача ишлай олади ва тўғридан-тўғри кўриниш ҳудудида уч километргача бўлган масофани қамраб олади. Маълумотлар узатиш тезлиги юклашда 150 Мбит/с, жўнатишда эса 50 Мбит/с гача етади.
MegaFon вакили Наталя Талдйкинанинг таъкидлашича, мазкур технология анъанавий инфратузилмага боғланиб қолмасдан, исталган нуқтада хавфсиз тармоқни яратиш имконини беради. Бюро 1440 компанияси эса 2026-йил март ойидан бошлаб янги авлод сунъий йўлдош алоқаси хизматларини тақдим этишни режалаштирмоқда.













