iPhone янада ақллироқ бўлади: Siri матнларни таҳрирлашни ўрганади

Apple компанияси iOS 27 ва iPadOS 27 операцион тизимларида сунъий интеллект билан жиҳозланган янгиланган Siri ҳамда Apple Intelligence имкониятларини тақдим этишга тайёрланмоқда. Янги функциялар фойдаланувчиларга матн ёзиш ва таҳрирлаш жараёнида янада самарали ёрдам беришга қаратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Клавиатура тепасида "Врите Витҳ Siri" ва "Ҳелп Ме Врите" каби янги воситалар пайдо бўлади. Бу функциялар матнни қайта ёзиш, услубни ўзгартириш ва грамматик хатоларни автоматик тузатиш имконини беради. Тизим иш принципи жиҳатидан машҳур Граммарлй хизматини эслатади.
Хабарлар, Почта ва бошқа матн муҳаррирларида фойдаланувчилар экран пастидан чиқадиган махсус меню орқали таклиф этилган тузатишларни кўришлари мумкин. Фойдаланувчи ўзгаришларни бирма-бир қабул қилиши, барчасини бирданига тасдиқлаши ёки рад этиши мумкин.
Apple мавжуд имло текшируви функциясини янада ривожлантириб, унга чуқур грамматик таҳлил қобилиятини қўшмоқда. Ушбу янгиликлар 8-июн куни бўлиб ўтадиган Apple ВWDК конференциясида расман тақдим этилади.
Шунингдек, Apple сунъий интеллект ёрдамида Фото ва Камера иловаларини ҳам янгилашни режалаштирмоқда. Бу ўзгаришлар iPhone фойдаланувчилари учун кундалик вазифаларни бажаришда катта қулайлик яратиши кутилмоқда.













