Ҳар қандай об-ҳавога чидамли: Неткразе илк ташқи Wi-Fi нуқтасини тақдим этди

Неткразе компанияси Wi-Fi 6 стандартида ишловчи Stellar 6 (НАП-650) русумли илк ташқи кириш нуқтаси сотувга чиққанини эълон қилди. Қурилма АX3000 тезлик индексига эга бўлиб, 3000 Мбит/с гача маълумот узатишни таъминлайди ва ПоE (тармоқ кабели орқали қувватланиш) технологиясини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги қурилма очиқ ҳавода, мураккаб об-ҳаво шароитларида ишлаш учун мўлжалланган. У −40 дан +65 °К гача бўлган ҳарорат оралиғида барқарор ишлай олади. Акрилонитрил-стирол-акрилат (АСА) моддасидан ишланган корпус намлик, чанг, тўғридан-тўғри қуёш нурлари ва ёғингарчиликдан ишончли ҳимояни таъминлайди.
Stellar 6 модели ички иситиш тизими, 6 кВ гача бўлган кучланиш ўзгаришларидан ва 8 кВ гача бўлган электростатик разрядлардан ҳимоя билан жиҳозланган. Гигабитли тармоқ порти экранланган ва ерга улаш (заземление) клеммасига эга. Қурилма 1,3 ГГс частотали икки ядроли процессор ва 256 МБ оператив хотира билан таъминланган.
Икки диапазонли радиоқисм 2,4 ГГс частотада 574 Мбит/с гача, 5 ГГс частотада эса 2402 Мбит/с гача тезликни кафолатлайди. Бешта дискрет радиокучайтиргич ташқи антенналар уланган ҳолатда ҳам сигнал сифатини сақлаб қолади. Қурилма 802.3at (ПоE+ 18 В) стандарти бўйича қувват олади ва деворга ёки мачтага ўрнатиш учун махсус мосламалар билан бирга етказиб берилади.
Маълумот ўрнида, Неткразе компанияси 2017-йилдан буён Кеенетик техникаларини тақдим этиб келган, бироқ 2025-йилнинг октябрь ойидан бошлаб тўлиқ Неткразе бренди остида фаолият юритишини маълум қилган эди.













