Anthropic сунъий интеллектни тартибга солишда Ватикандан ёрдам сўради

Anthropic компанияси асосчиларидан бири ва интерпретация тадқиқотлари раҳбари Чристопҳер Олаҳ Ватикандаги Синодал залида Рим папаси Лев ХИВ нинг илк энцикликаси — «Магнифика humanитас» тақдимотида нутқ сўзлади. У бундай нуфузли майдонда илк бор илғор сунъий интеллект (СИ) ривожланишини фақат уни яратаётган лабораторияларга ишониб топшириб бўлмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Чристопҳер Олаҳ ҳатто энг виждонли тадқиқотчилар ҳам жамият манфаатларига зид келиши мумкин бўлган тижорий, сиёсий ва шахсий манфаатлар босими остида ишлашини қайд этди. Шу сабабли, унинг фикрича, диний етакчилар, давлатлар ва фуқаролик институтлари томонидан ташқи назорат ўрнатилиши зарур. Нутқнинг иккинчи қисми меҳнат бозори билан боғлиқ хатарларга бағишланди: Anthropic ҳисоб-китобларига кўра, СИ одамларни иш ўринларидан шундай миқёсда сиқиб чиқариши мумкинки, иқтисодиёт қўшимча ёрдаmsиз бунга бардош бера олмайди.
Anthropic компаниясининг Ватикандаги иштироки 2026-йилдаги энг муҳим қадамлардан бири бўлди. Компания Миланда ўз офисини очди ва эндиликда 1891-йилдаги «Рерум новарум» энцикликасидан кейинги энг йирик диний ҳужжатни шакллантиришда қатнашмоқда. Олаҳ бошчилигидаги жамоа илғор СИ моделларининг ички ишлаш механизмларини тушуниш устида иш олиб боради, бу эса хавфсизлик масалаларида компания обрўси учун ўта муҳимдир.
Шу билан бирга, Anthropic АҚШ расмийлари томонидан босимга учрамоқда: баҳорда компания ўзининг ички чекловлари туфайли махфий ҳарбий лойиҳалардан четлатилди, шунингдек, банк киберхавфсизлигидаги заифликларни топишга қодир Мйтос автоном тизимининг кенгайиши блокланди. Олаҳнинг чиқиши ушбу муаммоларга тўғридан-тўғри жавоб бўлиб, компаниялар ўзини-ўзи тартибга сола олмаслигини ва ташқи назорат тизими кераклигини яна бир бор тасдиқлади.













