Олимлар ипакдан Кевлар каби мустаҳкам ва экологик материал яратишди

Олимлар ипакдан Кевлар каби мустаҳкам ва экологик материал яратишди

Бир гуруҳ тадқиқотчилар тут ипак қуртидан олинадиган ипакни Кевлар мустаҳкамлигига яқин, аммо тўлиқ биологик парчаланадиган материалга айлантириш усулини ишлаб чиқишди. Анъанавий технологиялардан фарқли ўлароқ, янги ёндашув мураккаб кимёвий ишлов беришни талаб қилмайди: толалар текисланади ва маълум ҳарорат ҳамда босим остида прессланади, бу эса ипакнинг табиий тузилишини сақлаб қолиш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Натижада юқори узилиш мустаҳкамлигига эга бўлган зич ва шаффоф материал ҳосил бўлади. Пресслашнинг оптимал параметрлари 125–215 °К ҳарорат ва 1900 дан 9800 атмосферагача бўлган босимни ташкил этади. Бундай шароитда толалар бир-бирига ёпишиб, юкламани тенг тақсимловчи кучли толалараро боғланишга эга бўлган, ёғочсимон тузилмани ҳосил қилади.

Янги материал кўринадиган ёруғлик диапазонида шаффоф бўлиб, ундан оптик технологиялар ва сенсорларда фойдаланиш мумкин. Баллистик синовлар шуни кўрсатдики, у авиация ва автомобилсозликда қўлланиладиган углерод толали пластиклардан (углепластик) қолишмайди. Шунингдек, материал табиатда осон парчаланади, бу эса уни барқарор технологиялар учун истиқболли қилади.

Олимлар материални тиббий мақсадларда ҳам синовдан ўтказишди: у организмда секин эрийди, бу вақтинчалик тиббий имплантлар учун жуда муҳимдир. Келажакда жамоа технологияни кенгайтириш ва саноатда қўллаш учун мураккаб шаклдаги буюмлар яратишни режалаштирмоқда. Тадқиқотчилар табиий материаллар нафақат экологик тоза, балки юқори технологик бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.