Starship парвози биринчи қатордан: GoPro Миссион 1 камерасидан махсус кадрлар

Starship парвози биринчи қатордан: GoPro Миссион 1 камерасидан махсус кадрлар

GoPro компанияси Starship В3 ракетасининг учирилиш жараёни акс этган ҳайратланарли кадрларни тақдим этди. GoPro Миссион 1 камераси ёрдамида бевосита старт майдончаси яқинидан олинган ушбу видеода жараённинг барча тафсилотлари акс этган. Шунингдек, компания 240 к/с частотали, 4К форматдаги секинлаштирилган видеони ҳам эълон қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Starship В3 ракетасининг баландлиги қарийб 124 метрни ташкил этади, унинг умумий тортиш кучи эса 18 миллион фунтдан (тахминан 80 минг кН) ошади. GoPro мутахассисларининг таъкидлашича, бу қувват бир вақтнинг ўзида тўлиқ қувватда ишлаётган 31 та Boeing 747 йўловчи самолётининг тортиш кучига тенгдир. Аввалроқ SpaceX компанияси 12-синов парвозидан сўнг Starship С39 кемасининг қўниш жараёнини ҳам намойиш этган эди.

SpaceX раҳбари Elon Musk келажак ракеталари учун тортиш кучининг массага нисбати юқори бўлиши нима учун муҳимлигини тушунтириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, тўлиқ кўп марта ишлатиладиган тизимларга ўтиш парвоз иқтисодиётини тубдан ўзгартиради. Компания йилига 10 000 тадан ортиқ ракета учиришни, яни ҳар соатда камида битта Starship парвозини амалга оширишни мақсад қилган.

Маълум қилинишича, сўнгги парвоз давомида Starship барча 22 та Starlink сунъий йўлдош симуляторларини, жумладан, суратга олиш учун махсус мослаштирилган иккита модификацияни орбитага муваффақиятли чиқарди. 12-парвоз давомида SpaceX рекорд ўрнатиб, орбитага тахминан 45 тонна юк олиб чиқди. Ҳозирда Федерал авиация бошқармаси (ФАА) парвоздан кейинги ҳолатлар бўйича текширув ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.