"Huawei" 1 терабайт хотирага эга қувватлагични тақдим этди

\"Huawei\" компанияси \"Mate 20\" сериясидаги смартфонлар учун ноодатий қувватлагични тақдим этди. Аксессуар 1 терабайт ҳажмдаги флеш-хотирага эга. Бу Хитойда ишлаб чиқарилган смартфон фойдаланувчиларида ўз маълумотларини сақлаб қўйиш ва, ҳар эҳтимолга қарши, уларни қайта тиклаш имкони бўлиши учун қилинган.
Қувватлагич ташқи кўринишидан симсизга ўхшаса-да, аслида смартфон унга кабель билан USB Type-C порт орқали уланади. Маълумотлар фойдаланувчининг хоҳишига қараб – ё автоматик тарзда, ё қўлда кўчириб ўтказилади. Қурилма маълумотларни кўчириш жараёнида смартфонни ҳам қувватлантириб тураверади.
\"Power-bank\"нинг ўлчами 136 миллиметрга 29 миллиметр, вазни – 270 грамм. Қурилма сув ўтказмайдиган мато билан қопланган, \"оёқча\"лари – силикон. Нархи ҳозирча маълум эмас.
Баъзи таҳлилчилар \"Huawei\"нинг бу қурилмасидан ҳайрон – уларнинг фикрича, булутли сервислар оммалашиб бораётган вақтда қувватлагичга флеш-хотирани ҳам жойлаштириш ўринсиз. Шунингдек, ушбу қувватлагичдан фақат \"Mate 20\" серияси смартфонлари фойдалана олиши ҳам унчалик тўғри эмас.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қувватлагич ташқи кўринишидан симсизга ўхшаса-да, аслида смартфон унга кабель билан USB Type-C порт орқали уланади. Маълумотлар фойдаланувчининг хоҳишига қараб – ё автоматик тарзда, ё қўлда кўчириб ўтказилади. Қурилма маълумотларни кўчириш жараёнида смартфонни ҳам қувватлантириб тураверади.
\"Power-bank\"нинг ўлчами 136 миллиметрга 29 миллиметр, вазни – 270 грамм. Қурилма сув ўтказмайдиган мато билан қопланган, \"оёқча\"лари – силикон. Нархи ҳозирча маълум эмас.
Баъзи таҳлилчилар \"Huawei\"нинг бу қурилмасидан ҳайрон – уларнинг фикрича, булутли сервислар оммалашиб бораётган вақтда қувватлагичга флеш-хотирани ҳам жойлаштириш ўринсиз. Шунингдек, ушбу қувватлагичдан фақат \"Mate 20\" серияси смартфонлари фойдалана олиши ҳам унчалик тўғри эмас.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













