Samsung бир марта қувватлантирилганда 2 кун узлуксиз ишлайдиган смартфонни тақдим этди

Samsung бир марта қувватлантирилганда 2 кун узлуксиз ишлайдиган смартфонни тақдим этди
Фото: Samsung
Samsung компанияси кучли батареяга эга Galaxy М51 моделини тақдим этди. Бу ҳақда Жанубий Корея брендининг расмий сайтида маълум қилинди.

Смартфоннинг ўзига хос жиҳати сиғими 7000 мА/соатга тенг батареяга эга эканлигида. Бу каби аккумулятор қурилманинг икки кун қувватлантиришсиз ишлай олишини таъминлашга қодир.
Samsung бир марта қувватлантирилганда 2 кун узлуксиз ишлайдиган смартфонни тақдим этди
Фото: Samsung
Гаджет Snapdragon 730 процессори, 6 гигабайт тезкор ва 128 гигабайт ички хотирага эга.
Samsung бир марта қувватлантирилганда 2 кун узлуксиз ишлайдиган смартфонни тақдим этди
Фото: Samsung
Samsung Galaxy М51 модели органик ёруғлик диодга эга фаол матрицали 17 сантиметрга тенг FHD+ дисплейи билан жиҳозланган.
Камеранинг асосий модули 64 мегапикселлни, қўшимча иккита объективи эса 12 ва 5 мегапикселлни ташкил этади. Фронтал камераси 32 мегапикселлга тенг.
Samsung бир марта қувватлантирилганда 2 кун узлуксиз ишлайдиган смартфонни тақдим этди
Фото: Samsung
Samsung бир марта қувватлантирилганда 2 кун узлуксиз ишлайдиган смартфонни тақдим этди
Фото: Samsung
Смартфон нархи 300 еврони ташкил этмоқда, сотувга 11 сентябрдан чиқади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.