Бутун Ўзбекистон бўйлаб UzCard тизимида муаммолар бўлаётгани маълум қилинди

Бутун Ўзбекистон бўйлаб UzCard тизимида муаммолар бўлаётгани маълум қилинди
Бутун Ўзбекистон бўйлаб UzCard тизимида муаммолар кузатилмоқда. Бу ҳақда 4 апрель, якшанба куни соат 11:58 да Payme компанияси маълум қилди.

«Бутун республика бўйича UzCard фаолиятида — тўлов тизимлари бўйича ҳам, терминаллар бўйича ҳам муаммолар кузатиляпти. Илтимос, эҳтиёт бўлинг. Вазият ўзгаргани ҳақида сизга хабар берамиз», — дейилади компания ахборотида.

Вазият юзасидан UzCard (Ягона умумреспублика процессинг маркази) ҳозирча бирор изоҳ бергани йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.