“Уммон” 10 йиллик танаффусдан сўнг саҳнага қайтди

\"Уммон\" гуруҳи 10 йиллик танаффусдан сўнг яна катта саҳнага қайтди. 19 май куни Humo Arenaда ўтказилган йирик концерт дастури мухлислар учун ҳақиқий унутилмас кечага айланди.
Кечада гуруҳ ўзининг энг машҳур қўшиқларини жонли ижрода тақдим этиб, томошабинларга носталгия ва кучли ҳиссиётларни улашди. Зал тўла мухлислар ҳар бир ижрони катта ҳаяжон ва қарсаклар билан қарши олди.
Гуруҳ аъзолари саҳнада сўзга чиқиб, қайтишлари осон бўлмаганини таъкидладилар. Уларнинг айтишича, бу қарор машҳурлик ёки тренд учун эмас, балки мухлислар учун қабул қилинган.
“Биз 10 йиллик танаффусдан сўнг қайтдик. Бу осон бўлмади. Машҳурлик ёки тренд учун эмас, мухлисларимиз учун қайтдик. Ичимизда қолиб кетган гаплар ва хотиралар учун қайтдик”, — дея гуруҳ аъзолари самимий фикр билдирди.













