Озода Нурсаидова 35 йил деганда илк бор сингил ҳақида қўшиқ куйлади

Хонанда Озода Нурсаидова 35 йиллик ижодий фаолияти давомида илк бор синглиси ҳақида қўшиқ ижро этди. Бу ҳолат мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Савол-жавоб жараёнида хонандадан “Синглингиз ҳақида илк бор қўшиқ куйладингиз. Бу ғоя қандай пайдо бўлди?” дея сўралди. У эса синглисини кўрсатган ҳолда самимий жавоб берди.
“Бунга қанча қўшиқ айтсам ҳам кам. Мен илгари ҳеч қачон сингил ҳақида қўшиқ куйламаганман. Лекин бу уни яхши кўрмайман дегани эмас. Аксинча, уни жуда яхши кўраман. Бу қўшиғим — меҳримнинг мингдан бир ифодаси, холос. Синглим мен учун бебаҳо инсон”, — дея таъкидлади хонанда.
Унинг сўзларига кўра, бу ижро оддий қўшиқ эмас, балки қалбдаги энг самимий туйғуларнинг ифодасидир. Мухлислар эса бу чиқишни хонанданинг энг ҳиссий ва шахсий ижроларидан бири сифатида баҳолашмоқда.













